Жаҳон | 20:36 / 02.05.2017
5309
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда тажрибавий термоядро реактори синовдан ўтмоқда

Фото:hi-news.ru

Ўтган ҳафта Буюк Британияда тажрибавий термоядро реактори ST40 ишга туширилди. Тизим «биринчи плазма»ни ишлаб чиқишни бошлаган. Кўзланган мақсад 2018 йилга келиб токамак ичидаги плазмани Цельсий бўйича 100 млн даражагача қиздиришга эришишдир. Бу Қуёш марказидаги ҳароратдан 7 марта иссиқроқ эканини англатади. Айни шу натижага эришилганда водород атомларидан гелий ҳосил бўла бошлайди. Кимёвий реакция чоғида катта миқдорда энергия ажралиб чиқади. Ундан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлади. 

«Бугунги кун термоядровий энергетикани ривожлантиришда нафақат Британия,  балки бутун дунё учун муҳим кундир», — дейди Tokamak Energy компанияси ижрочи директори Дэвид Кингэм. Ушбу компания ST40 реакторини ишлаб чиқди. 

Фото:hi-news.ru

Унинг таъкидлашича, бу қурилма биринчи марта термоядро реакциясини бошқариш имконини беради. ST40 реактори анча ихчам ва иқтисодий жиҳатдан самарадор ҳисобланади. 

Термоядро реакцияси Қуёшда доимий равишда амалга ошадиган узлуксиз жараёндир. Ушбу реакцияни бошқариш имкони топилса, инсоният экологик тоза ва тугамайдиган энергия манбаига эга бўлар эди. ҳозирги вақтда ядро реакторларида содир бўладиган ядро синтезларидан фарқли равишда термоядро синтезида атомлар парчаланиши эмас, уларнинг қўшилиши тушунилади. Бу жараён бирмунча мураккаб бўлиб, бунинг натижасида гелий ва улкан энергия ишлаб чиқарилади. 

Фото:hi-news.ru

Шу билан бирга, ушбу соҳа истиқболли бўлишига қарамай, олимлар термоядро реакторларини ишлаб чиқишда катта қийинчиликларга дуч келишмоқда. Бунда тасаввур қилиб бўлмас даражада қиздирилган плазмани назорат қилиш учун ўта қувватли магнит майдонларини ҳосил қилиш муҳим роль ўйнайди. Энергияни ишлаб чиқишда айнан плазманинг барқарор ҳолатини сақлаб туриш зарур ҳисобланади. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти