Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интерпол Янукович ва унинг ўғли ҳақидаги маълумотларни ўчириб ташлади
Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг тўнғич ўғли матбуот котиби Юрий Кирасир фейсбукда Интерполнинг Янукович ҳали ҳам қидирувда эканлиги борасида маълумотга ойдинлик киритиш борасидаги илтимосга жавобини чоп этди.
"Интерпол Виктор Януковичга Интерполнинг ҳибсга олиш ҳақидаги махсус сўрови амал қилмаслигини ва у ҳақидаги маълумотлар Интерпол маълумотлар базасида йўқлигини тасдиқлади", деб расмий ҳужжатдан иқтибос келтирди Кирасир.
Кирасирнинг айтишича, Интерпол Януковичнинг тўнғич ўғли Александр ҳақидаги барча маълумотни ҳам ўчиришга қарор қилган. Кирасирнинг таъкидлашича, бу қарор Интерполнинг 27 февралдан 3 мартгача ўтган сессиясида қабул қилинган.
Аввалроқ Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков Интерпол Украинанинг собиқ бош вазири Арсений Яценюкни халқаро қидирувга бериш бўйича Россиянинг илтимосини рад этганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:23 / 17.04.2026
Humans асосчиси қидирувга берилди
13:32 / 17.04.2026
Равшан Муҳитдинов ҳам халқаро қидирувга берилган
15:09 / 05.02.2026
Фирибгарликда айбланган шахс Интерпол орқали БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
15:41 / 01.02.2026