Барак Обама Конгрессни "сиёсий жасорат" кўрсатишга чақирди
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама лавозимини тарк этганидан сўнг биринчи марта ўзининг соғлиқни сақлаш ислоҳотини ҳимоя қилди. The Wall Street Journal шу ҳақидаги маълумот билан бўлишди.
Собиқ президент конгрессменларни "сиёсий жасорат" кўрсатиб, соғлиқни сақлашга доир қонунни бекор қилмасликка чақирди. Обама Бостондаги Жон Кеннеди номли президент кутубхонасида чиқиш қилар экан, 2010 йилда Obamacare'ни қўллаб-қувватлаган демократлар бу қадам уларнинг конгрессдаги ўрни ва эҳтимол, сиёсий карьерасидан маҳрум қилиши мумкинлигини яхши билишганини таъкидлади.
"Демократлар жасорат кўрсатишди... Уларнинг аксарияти ҳақиқатдан ҳам ўз ўрнини йўқотди, бироқ президент Кеннеди ўз китобида конгрессдаги жасорат сифатида белгилаган тамойилга содиқ қолди", - деди Обама.
Барак Обаманинг соғлиқни сақлаш ислоҳоти унинг президентлик давридаги энг асосий ютуғи ҳисобланади. Президентлик сайловларидан кейин қонунчилик органидаги кўплаб ўринлар республикачилар томонидан эгалланди.
Таъкидлаш жоизки, Obamacare'ни бекор қилиш АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг сайлов олди ваъдаларидан бири эди.
Мавзуга оид
15:50 / 21.08.2024
«Бу кинони олдин ҳам кўрганмиз». Обама Трампнинг иккинчи муддати хавфидан огоҳлантирди
14:59 / 26.07.2024
Барак Обама сайловда Камала Ҳаррисни қўллашини маълум қилди
09:34 / 19.07.2024
WP: Обама Байденнинг сайловдаги имкониятлари пасайган деган фикрда
23:23 / 23.06.2023