Жамият | 19:44 / 10.05.2017
7842
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик эркак 18 кишини пичоқлади

Фото: Bobby Yip / Reuters

Хитой шимолида жойлашган Чанчунь шаҳрида 50 ёшли эркак 18 кишини пичоқлади. Бу ҳақда The Economic Times нашри ёзмоқда.

Таъкидланишича, яраланганларнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солгани йўқ. Жиноятчи Ванг Юнвэй қариндошларининг сўзларига кўра, у аввал руҳий касалликлар шифохонасида даволанган. 

Айни вақтда Юнвэй қамоққа олинган. Полиция воқеа сабабларини ва қандай юз берганини ўрганмоқда. 

Нашрнинг ёзишича, ХХРда ўқотар қуролга эга бўлиш ва олиб юриш тақиқланган. Сўнгги вақтларда, пичоқ билан қуролланган кишиларнинг ҳужум қилиш ҳоллари кўплаб содир бўлмоқда. 

Хусусан, январ ойида эркак киши Хитойнинг Пинсян шаҳридаги болалар боғчаси ҳудудига кириб, болаларга пичоқ билан ташланган эди. Бунинг натижасида 11 нафар бола шифохонага ётқизилганди. 

2016 йил ноябр ойида Ханчжун шаҳрида пичоқ билан қуролланган шахс бошланғич мактабнинг 9 нафар ўқувчисини яралаганди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид