22:11 / 10.05.2017
10083

Конте «Челси»да қолиши шартини маълум қилди

«Челси» жамоаси бош мураббийи Антонио Конте жамоа билан фақат бир шарт билан шартномани узайтириши мумкин.

The Telegraph хабарига кўра, италиялик мураббий ўзига ёрдамчи танламоқчи. Қайд этиш керакки, унинг ҳозирги ёрдамчиси Стив Ҳолланд мавсум якунлангач Англия терма жамоасида иш бошлайди.

Бундан олдинги хабарларда ушбу мутахассисни «Интер» йилига 15 миллион евро тўлашни назарда тутувчи шартнома таклиф этиш орқали ўзига жалб қилиб олмоқчи бўлаётгани айтилганди. Унга шунингдек «Барселона» жамоасидан қизиқиш мавжуд.

Айни вақтда Лондон жамоаси АПЛнинг 35 туридан кейин 84 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Top