21:55 / 11.05.2017
16784

Тошкентда фирибгарлик жиноятлари кескин кўпайди

Тошкент шаҳрида 5-11 май кунлари ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида ҳафта давомида 32та жиноят иссиқ изидан фош этилган. Шундан 2та қотиллик,18та ўғирлик, 10та фирибгарлик, 1та транспорт воситасини олиб қочиш, 1та ҳужжатларни ноқонуний эгаллаш жиноятларини ташкил этган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди.  

Шунингдек, йил бошидан 694 нафар, май ойининг ўтган 10 кунлиги мобайнида 52 нафар, ҳафта давомида 35 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.

Шу билан бир қаторда, 2017 йилнинг 4 ойи давомида барча йўналишлардаги жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 489тага, шу жумладан, қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш, товламачилик, ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисалари каби жиноятлар камайган. Бироқ, Тошхўжаевнинг таъкидлашича, фирибгарлик жинояти 130тага ошиши кузатилган.

Унинг сўзларига кўра, фирибгарлик жиноятлари кўпайишининг асосий сабаблари сифатида:

-  пул олди-берди масалаларида ҳуқуқий маслаҳат олмаслик; 
-  мулкий муносабатларни тегишли идораларда белгиланган тартибда               расмийлаштирмаслик;
-  енгил даромад топиш мақсадида фоизга пул бериш; 
-  фуқароларнинг ишонувчанлиги;
    кабиларни кўрсатиш мумкин.   

Top