10:47 / 12.05.2017
25169

Тошкентда 4 ёшли болани минг долларга сотишнинг олди олинди

Тошкент шаҳрида ўз фарзандини қўлламоқчи бўлган она ва унинг воситачисининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Яккасарой тумани ички ишлар ходимлари 4 ёшли фарзандини пуллаётган она ҳамда унга бу ниятини амалга оширишда бевосита ёрдам берган ва харидор топиб берган воситачи аёлни қўлга олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган брифингда бошлиқ ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, тошкентлик фуқаро қашқадарёлик аёлга фарзандини сотиш йўли билан пул ишлашни таклиф қилган. Бунда, воситачи дастлаб болани 2 минг АҚШ долларига сотишга уринган. Бироқ, савдолашиш чоғида унинг нархи 1 минг долларгача туширилган. ИИББга келиб тушган хабар асосида кўрилган тезкор тадбир натижасида икки аёл ҳам воқеа жойида ушланган. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси 135-моддаси, 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

Айни вақтда бола Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги реабилитация марказида бўлиб турибди.

 

Top