Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон «Бир макон, бир йўл» форумини бойкот қилди
Фото: Globallookpress.com
Ҳиндистон Пекиндаги «Бир макон, бир йўл» форумига бормасликка қарор қилган. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлигига асосланган ҳолда ТАСС агентлиги хабар тарқатди.
«Бундай лойиҳалар суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилган ҳолда амалга оширилиши лозим», — дейилган ТИВ баёнотида.
Пекин таклиф этаётган лойиҳага кўра, Хитой ва Покистон иқтисодий йўлаги ташкил этилади ва бу йўлак Нью-Деҳли ҳамда Исломобод ўртасида баҳсли ҳудуд бўлиб турган Гилгит-Балтистон бўйлаб ўтиши режалаштирилган.
«Ҳеч бир мамлакат унинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги борасидаги муҳим муаммоларни инкор этувчи лойиҳага розилик билдирмайди», — дея қайд этилган Ҳиндистон ТИВ хабарида.
Бугун Хитой пойтахти Пекин шаҳрида халқаро ҳамкорлик бўйича «Бир макон, бир йўл» стратегияси доирасидаги олий даражадаги форум очилди. Унда дунёнинг 29 мамлакат раҳбарлари иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026