Жаҳон | 23:15 / 22.05.2017
10649
2 дақиқада ўқилади

Трамп: Эрон Обамадан миннатдор бўлиши керак

Фото: Reuters

Эрон Барак Обама бошчилигидаги АҚШнинг аввалги маъмуриятига Теҳроннинг ядровий дастури бўйича "фантастик шартлар" учун миннатдор бўлиши керак. Бундай фикрни АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан Қуддусдаги учрашувда билдирди.

"Эрон АҚШнинг аввалги маъмуриятига жуда миннатдор бўлиши керак, чунки улар мутлақ фантастик битим шартларига эришишга муваффақ бўлишган. Бироқ улар миннатдор бўлиб, "раҳмат" дейиш  ўрнига бизга ташланишни давом эттирмоқдалар. Биз уларга иқтисодий фаровонликни қуришга имконият бердик, бироқ ўзимиз қаерга келдик?", деб савол билан юзланди Трамп.

"Биз яқин шарқда кескинликнинг камайганини кўрмаяпмиз. Сурия, Яман, биз ҳар ерда зўравонлик аломатларини кўрмоқдамиз ва бу зўравонлик аксарият ҳолларда Эрон томонидан юзага келтирилган. Мана Эрон "раҳмат" дейиш ўрнига нима қилмоқда. АҚШ бу битимга борганининг ўзи даҳшат", деб қўшимча қилди Трамп.

Мавзуга оид