Жаҳон | 23:37 / 23.05.2017
5387
1 дақиқада ўқилади

Украинанинг аграр сиёсати вазири истеъфога кетишга ариза берди

Фото: Тарас Кутовой

Украинанинг аграр ва озиқ-овқат сиёсати вазири Тарас Кутовой ўз лавозимидан кетиши ва мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш билан шуғулланишини маълум қилди.

“Сиёсатдаги фаолиятимнинг бешинчи йили якунланмоқда. Барчага раҳмат. Парламентдан аризани тўғри қабул қилиб, унга овоз беришини сўрайман”, деб ёзди вазир ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

Шу билан бирга Кутовойнинг таъкидлашича, у яқин орада “Украинанинг иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш билан шуғулланишни” режалаштирмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид