Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан ЕИга тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ортади
Сенаторлар «Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи Шерикчилик ва Ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга икки томонлама тўқимачилик Шартномасининг амал муддати тугаганини ҳисобга олиб, Битим қоидаларини тўқимачилик маҳсулотларининг икки томонлама савдосига кенгроқ кўламда қўллаш мақсадида Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисида Баённомани (Тошкент, 2011 йил 7 апрель) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқлашди.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистондан Европа Иттифоқига импорт қилинадиган тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва фойдаланиш бўйича божхона имтиёзларини ҳамда солинадиган ички солиқлар ва бошқа йиғимларда ўзаро қулай режим асосида енгиллик бериш имкониятини яратади.
Бундан ташқари, тўқимачилик маҳсулотлари савдосида эркин савдо тамойили ҳамда транзит қилинишини таъминлаган ҳолда, кўплаб чекловларнинг бекор бўлишини таъминлайди.
Европалик экспертларнинг фикрича, «Тўқимачилик протоколи»нинг маъқулланиши Ўзбекистон учун Европа давлатларига экспорт ҳажмини ошириш борасида янги истиқболларни очади ва бу, ўз навбатида, мамлакатнинг жадал иқтисодий ривожланишига ёрдам беради.
Европарламент Ўзбекистон билан тўқимачилик протоколини ратификация қилди
Мавзуга оид
09:47 / 20.12.2025
Меҳнат инспекцияси ҳисоботи Сенатда танқид қилинди: назорат 32 фоизга камайган
18:17 / 18.12.2025
2026 йилда асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди
13:32 / 18.12.2025
Сенат 2026 йилги давлат бюджетини маъқуллади
19:25 / 14.11.2025