Жаҳон | 21:18 / 02.06.2017
5063
1 дақиқада ўқилади

Обама Канададаги конференцияда нутқ сўзлайди

Фото:aa.com.tr

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Штатлар раҳбари лавозимидан кетганидан кейин биринчи марта хориждаги тадбирда иштирок этмоқда. Бу ҳақида "Анадолу" агентлигида хабар берилди. 

6 июнь куни Канаданинг Монреалида бўлиб ўтадиган чиқишида Обама 6 минг кишига юзланади. 

Манбага кўра, ушбу анжуман шаҳарнинг 375 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил этилган. 

Конференция чипталари 12 майда 15 дақиқада сотиб бўлинган. Бир чиптанинг нархи 57-373 Канада доллари атрофида бўлган.

Чипталар, шунингдек, интернет орқали кимошди савдосига ҳам қўйилган. Бир чиптанинг минимал нархи - 1000, максимал баҳоси эса 1600-2000 Канада долларини ташкил қилган. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид