Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA булутларни қизил ва яшил рангга бўяйди
Американинг NASA космик агентлиги ноодатий тажриба ўтказишга қарор қилди. Ташкилот ходимлари АҚШ осмонидаги булутларни қизил ва яшил рангга бўяйди. Бунинг учун 2017 йилнинг 11 июнида Американинг Уоллопс космодромида махсус кимёвий моддалар бўлган ракета ишга туширилди.
Ракета тахминан 160 километрли баландликка кўтарилади, сўнгра самовий кенглик бўйича деярли 304 килограмм моддаларни пуркаб чиқади ва турфа ранг булутларни ҳосил қилади. Парвоз 8 дақиқача давом этиши режалаштирилган.
Сунъий булутлар барий, стронций ва мис оксидидан иборат бўлади. Олимларнинг сўзларига кўра, бу тажриба одамлар учун хавф туғдирмайди. Нью-Йорк қирғоғидан Шимолий Каролинагача бўлган ҳудудда истиқомат қилувчи америкаликлар рангли осмонни кўришлари мумкин бўлади.
Манбага кўра, экспертлар ўз тажрибалари давомида Ер ионосферасидаги заррачаларнинг ҳаракатланишини ўрганишни мақсад қилишган.
Мавзуга оид
21:09 / 20.01.2026
NASA инсонни Ойга юбормоқда: космик кема тайёргарликнинг сўнгги босқичига ўтказилди
08:09 / 05.01.2026
Орбитага ета олмаган миссиялар: 2025 йилдаги энг йирик космик авариялар
20:18 / 03.12.2025
Тарихда биринчи марта ХКСга бир вақтнинг ўзида 8 та космик кема уланди
14:38 / 14.11.2025