Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камералар қоидабузарликларни камроқ қайд қила бошлади
Тошкент шаҳар чорраҳалари ва йўлларига ўрнатилган камералар аста-секинлик билан ўз самараси бера бошлади. Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинишича, ЙҲҚ бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида ҳафта давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан 17 минг 678та, чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида 6808та (ўтган ҳафтада 7774та) қоидабузарликлар аниқланган. Шундан 3 минг 081та светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланиш, 3 минг 727та тезликни белгиланган меъёрдан ошириш экани таъкидланди.
Ҳафта давомида 21 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, ҳалок бўлганлар 3 нафарни, жароҳатланганлар 20 нафарни ташкил этган.
2017 йил 15 март куни кузатув камералари жорий этилгандан сўнг, ЙТҲ сони 286 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154тага, ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 36 нафарни ташкил этиб, 24нафарга, тан жароҳати олганлар сони 325нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 199 кишигга камайган.
Видеокузатув камералари томонидан жорий кунга қадар жами 136 минг 525та қоидабузарликлар аниқланган.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026