Жаҳон | 11:41 / 27.06.2017
8083
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Хитойга Нобель лауреати Лю Сяобо бўйича баёнот билан чиқди

АҚШ Хитойни Нобель мукофоти лауреати Лю Сяобо ва унинг рафиқасига эркин ҳаракатланишни тақдим этишга чақирди. У 2009 йилдан бери қамоқда эди ва жазони ўташдан жигар саратони туфайли озод этилди, деб хабар бермоқда AFP.

«Биз Хитой ҳукуматини жаноб Люни нафақат озод этиш, балки унинг рафиқасига нисбатан қўлланилган уй қамоғини бекор қилишга ҳам чақирамиз», - дея АҚШнинг Пекиндаги элчихонаси ходими сўзларини келтиради агентлик.

Унинг сўзларига кўра, Пекин уларга ҳимоя ва эркинликни тақдим этиши лозим, жумладан, эркин ҳаракатланиш ҳамда тиббий ёрдам олишни ҳам. Улар бунга Хитой Конституцияси ва халқаро нормаларга мувофиқ ҳақлилар.

Аввалроқ Хитойда Нобель мукофоти лауреати Лю Сяобо жигар саратони туфайли қамоқдан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид