Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яккасаройда хонадон эгасини тунаган ўғри тезда ушланди
2017 йилнинг 23 июнь куни номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Яккасарой тумани ҳудудида яшовчи Валерия Кравчук (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, унга тегишли бўлган жами 1.900.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаган, деб хабар бермоқда Тошкент ИИББ.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тергов тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Ильдар Мухтаров Сабирович содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.
Мавзуга оид
15:50 / 11.06.2026
“Пломба” ипини лезвиеда кесдим” – Фарғонада банк мансабдори банкоматлардан катта миқдорда пул ўғирлади
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
16:58 / 13.01.2026
“Аввалига ўлдиришади деб қўрқдим, кейин ўрганиб қолдим” – Уйчида ўғирлаб кетилиб, 4 кун ушлаб турилган йигит ҳикояси
09:37 / 08.12.2025