Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анталияда рекорд даражадаги иссиқлик ҳарорати қайд этилди
Туркия жанубида аномал иссиқлик кузатилмоқда, шанба куни мамлакатнинг туристик пойтахти ҳисобланган Анталияда рекорд ҳарорат қайд этилди - 45,4 даража иссиқ. Anadolu агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Анталия Минтақавий прогнозлаштириш ва огоҳлантириш маркази кузатувлари тарихида бу мутлақ рекорд кўрсаткич. Бу ерда термометр кўрсаткичлари охирги марта 1929 йилда 45 даражадан юқорилаган.
Кечаги кунга қадар Анталиядаги сўнгги ўн йилликдаги ҳарорат рекорди 45 даража ҳисобланарди, 2000 йилнинг 12 июлида шундай ҳарорат қайд этилган.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, ҳозирда Туркиянинг жанубида об-ҳаво ҳарорати одатдагидан 10-12 даража юқори.
Мавзуга оид
14:05 / 13.06.2026
Жуда иссиқ об-ҳаво ҳомиладорликка қандай таъсир кўрсатади?
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:51 / 29.05.2026
2027 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин
23:48 / 27.04.2026