20:37 / 03.07.2017
5413

НАТО Афғонистонга қўшимча 3 минг ҳарбий хизматчисини йўлламоқчи

НАТО мамлакатлари Афғонистондаги ҳарбийлари сонини 12 мингдан 15 мингга оширмоқчи. Шундай бўлса-да, бу ҳарбийлар жангларда иштирок этишмайди: таркибни кучайтириш НАТОнинг жорий "Самарали қўллаб-қувватлаш" (Resolute Support) миссияси доирасида рўй беради. Asia-Plus шу ҳақида хабар берди. 

"Бу ерда гап ҳарбий амалиётларда иштирок этиш ҳақида эмас, афғонларни кураш давомида қўллаб-қувватлаш ҳақида боради. Биз афғонларга мамлакатда хавфсизликни таъминлаш учун тўлиқ масъулиятни ўз зиммаларига олишга ёрдам берамиз", - деди альянс бош котиби Йенс Столтенберг 29 июнь куни Брюсселдаги НАТО мамлакатлари мудофаа вазирлари йиғилиши давомида. 

"Самарали қўллаб-қувватлаш" миссиясига 2015 йилнинг бошида старт берилган. Бугунги кунда альянс вакиллари ҳарбий амалиётларда иштирок этишмайди. Улар маҳаллий ҳарбийларни тайёрлаш ва уларга маслаҳат бериш билан шуғулланишади. Столтенберг бундан кейин ҳам шундай давом этиши кераклигига урғу берди. 

Top