Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руминияда НАТОнинг мамлакат тарихидаги энг йирик машқлари бошланмоқда
Руминияда НАТОнинг мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий машқлари Saber Guardian-2017 сешанба, 11 июль куни бошланмоқда, деб хабар берди Руминия Радиоси.
Хабарга кўра, машқларда 23 давлатдан бўлган тахминан 25 минг ҳарбий хизматчи қатнашмоқда. Машқлар бир вақтнинг ўзида Руминия, Болгария ҳамда Венгрия ҳудудида ўтказилади.
Радиостанция маълумотига кўра, Руминия ҳудудидаги машқлар 20 дан ортиқ полигонларда бўлиб ўтади. Улар давомида жанговар техниканинг тезлик билан ҳаракатланиши, штаб машқлари, жанговар ўқ узишлар, сув оқимларидан ўтиш ва яраланганлар эвакуацияси ўтказилади.
Saber Guardian-2017 машқлари 11-20 июль кунлари давомида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
20:08 / 07.07.2026
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
09:55 / 07.07.2026
Рютте: НАТО Украинага ёрдамни давом эттириши шарт
09:15 / 26.06.2026
Россия Руминияга жавоб чораси сифатида консулликни ёпмоқда
08:52 / 25.06.2026