Жамият | 00:59 / 12.07.2017
14905
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда хонадонда бўла туриб, ўғирлик қилган шахс ушланди

2017 йилнинг 9 июль куни тахминан соат 06:00 ларда Илҳомжон Расулов ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Бектемир тумани ҳудудида фуқаро Сабоҳат Халилованинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) хонадонида бўла туриб, унга тегишли бўлган жами 1.850.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаган, деб хабар бермоқда Тошкент ИИББ.
 
Мазкур ҳолат юзасидан, Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид