Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: «Ғарб Туркия ва террорчилар ўртасида танловни амалга ошириши лозим»
Фото: aa.com.tr
Ғарб давлатлари етакчилари террорчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда турк халқига ишонч билдириш ўртасида танловни амалга оширишлари керак, дейилади Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг The Guardian газетасида эълон қилинган мақоласида. У 2016 йилнинг 15 июль воқеаларига бир йил тўлиши муносабати билан эълон қилинди.
Мақола муаллифининг фикрича, Туркия билан дўстликка хиёнатни ҳеч нарса билан тушунтириб бўлмайди, у икки томонлама муносабатлар ва фундаментал қадриятларга зиддир.
Туркия ҳарбий тўнтаришга уриниш ҳолатидан бир йил ўтиб, демократик қадриятларни ҳимоя қилишда давом этмоқда, дея таъкидланади мақолада.
Унда айтилишича, бир йил аввал Туркиянинг миллионлаб фуқаролари, сиёсий қарашлар ва этник келиб чиқишидан қатъи назар, исёнчиларга қарши ўз позициясини билдирдилар.
Тўнтаришни бостириш чоғида 250 киши ҳалок бўлди, 2193 инсон жароҳатланди, деб ёзади Эрдўған.
Мақола муаллифининг қайд этишича, турк ҳукуматининг исёнчилар раҳбари Фатҳуллоҳ Гулен ва унинг тарафдорларини жавобгарликка тортиш бўйича саъй-ҳаракати нафақат Туркия, балки бутун жаҳондаги демократия учун ҳам катта аҳамиятга эга.
«Тўнтаришга уринишнинг олдини олиш демократия тарихидаги туб бурилиш ҳолатига айланди. Бу озодликни истовчи дунёдаги кўплаб инсонларни илҳомлантириб юборди. Афсуски, Туркиянинг иттифоқдошлари, хусусан Ғарб, бу ҳодисаларга тўла баҳо бера олмади. Баъзи ғарбий ҳукуматлар ва ташкилотлар тўнтаришга уриниш ҳолатига қарши чиққан халқни қўллаб-қувватлаш ўрнига, кутиш позициясини танлашди. Уларнинг иккиюзламачилиги ва иккиламчи стандартлари турк халқини чуқур ташвишга солди», - дея ёзади Эрдўған.
Туркиянинг “дўстлари ва иттифоқдошлари” деб аталувчилар FETÖ’нинг юқори лавозимли раҳбарларига бошпана тақдим этишди, дейилади мақолади.
Мақола муаллифининг қайд этишича, кўплаб давлатлар кичик таҳдидларда ҳам хавфсизлик чораларини кўради, ҳамда шу сабабдан Туркиядаги фавқулодда ҳолат режимини танқид қилиш асоссиздир.
Мавзуга оид
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
19:44 / 25.04.2026