Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Ливияга қарши санкциялар киритди
Фото: Global Look Press / Cai Yang
Европа иттифоқи Ливияга қарши чеклов чораларини киритди ҳамда ушбу давлатга пуфланадиган қайиқлар ҳамда олиб юрилувчи қайиқ моторлари етказиб беришни тақиқлади. Бу ҳақда Евроиттифоқ Кенгаши томонидан қабул қилинган Ливия бўйича баёнотда айтилади.
«Кенгаш Ливияга пуфланадиган қайиқлар ва олиб юрилувчи қайиқлар моторларини етказиб беришга чеклов киритди», - дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, ушбу товарлар кишиларни ноқонуний олиб ўтишда қўлланилиши мумкин.
Шу билан бирга, кенгаш ЕИнинг ливиялик чегарачиларни тайёрлаш бўйича кўмак миссиясини 2018 йилнинг охирига қадар чўздириш ҳақида қарор қабул қилган.
Аввалроқ ЕИ Суриядаги кимёвий ҳужумлар туфайли қатор шахсларга нисбатан санкциялар киритгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:20
Трамп Қрим сабабли Россияга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
10:40 / 09.02.2026
Россияга қарши янги санкциялар: нималар кутилмоқда?
15:59 / 07.02.2026