Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:37 / 17.07.2017
7308
1 дақиқада ўқилади
Германияда рекорд миқдорда кокаин мусодара қилинди
Фото: Getty Images
Германиянинг Ҳамбург портида шу йилнинг март-май ойларининг 6 ҳафтаси давомида рекорд миқдордаги кокаин мусодара қилинди. Бу ҳақда dpa агентлиги божхона бош дирекцияси расмий вакили Штеффан Кирш маълум қилган.
Кирш 3та махсус амалиётлар чоғида мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг ҳажмига ойдинлик киритмаган бўлса-да, гап "кўплаб тонна кокаин ҳақида" бораётганини айтган.
РИА Новостига кўра, агентлик бошқа тафсилотларни келтирмаган. Ушбу ҳолат бўйича расмий маълумот 20 июль куни эълон қилинади, деб хабар қилади dpa.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш