Жаҳон | 09:33 / 18.07.2017
5705
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Эронга нисбатан янги санкциялар киритишни режалаштирмоқда

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Эронга қарши янги санкциялар жорий этиш ниятида. Бу ҳақда The Hill нашри маъмуриятнинг юқори лавозимли мулозимларига таянган ҳолда хабар қилмоқда

Уларнинг айтишича, Оқ уй Конгрессдаги ҳисоботида Эроннинг ядро келишувини адо этаётганини билдирмоқчи. 

Маъмурият вакиллари қайд этганидек, АҚШ президенти Дональд Трамп ва давлат котиби Рекс Тиллерсон «Эрон АҚШ манфаатлари ва минтақавий барқарорликка энг хавфли таҳдидлардан бири бўлиб қолаётганини» таъкидлаш ниятидалар.

Хабарларга кўра, Трамп маъмурияти «Эроннинг фақатгина ядро келишувига эътибор қаратадиган эмас, балки барча ғаразли сиёсатини барбод қиладиган» стратегияни ишлаб чиқармоқчи.

Мулозимлардан бирининг сўзларига кўра, бу стратегия «Эроннинг минтақада ўзини ёмон тутаётгани учун масъулиятиини оширишга қаратилган» янги санкцияларни назарда тутади.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов

Мавзуга оид