Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда Миллий матбуот куни нишонланди
22 июль куни Озарбойжон Республикасида Миллий матбуот куни нишонланади. Бугунги кунда мамлакатда 40 та ҳар кунлик нашр чоп этилади. Фаол интернет сайтлари сони 400 та атрофида. Анжуманда бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар ҳам иштирок этишган.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда республика президенти ёрдамчиси Али Ҳасанов сўзга чиқди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда биринчи газета нашрдан чиққанига 142 йил бўлган, деб хабар бермоқда тадбирда қатнашган “Кун” мухбири.

Ҳасановнинг айтишича, давлат ҳукумати Миллий матбуот куни муносабати билан бир гуруҳ фаол журналистларга хонадон уйларни совға қилиш анъанасини йўлга қўйган.Бу йил ҳам президент Илҳом Алиев ташаббуси билан қатор журналистлар меҳнати муносиб тақдирланган.

2013 йилда 150 та уй ОАВ ходимларига берилган бўлса, 2017 йилда 255 та уй калити журналистларга топширилган. Бундан ташқари, ижтимоий, сиёсий, адолат йўналишлари, қочқинлар ҳаётини ёритган журналистлар махсус мукофотлар билан тақдирланишган.
Мавзуга оид
21:36 / 25.12.2025
Қозоғистон AZAL самолёти ҳалокати терговининг дастлабки тафсилотларини ошкор қилди
14:51 / 19.12.2025
Озарбойжонда Варданянга умрбод қамоқ жазоси бериш талаб қилинди
23:13 / 05.12.2025
Устюртда «Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаси ишга тушди
09:03 / 02.12.2025