Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ракета учирилганига жавобан Фаластиндаги постга ҳужум қилди
Исроил армияси танки фаластинликларнинг Ғазо секторидаги позицияларига ҳужум қилди. Бу ракета ёрдамида зарба берилганига жавоб тариқасида рўй берган, деб хабар қилмоқда Исроил армиясининг матбуот хизмати твиттердаги саҳифада.
«Ғазо секторидан учирилган ракета чегара панжараси ёнидаги очиқ ҳудудга қулади... Бунга жавобан Исроил танки ХАМАС террорчилик гуруҳига тегишли бўлган Ғазо сектори жанубида жойлашган постга ҳужум қилди», - дейилади маълумотда.
Аввалроқ Ғазо секторидан Исроилга ракета учирилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:48
Исроил яна Ғазога зарба берди: 12 киши ҳалок бўлди
15:42 / 13.02.2026
Исроилга қурол: Германия конституциявий суди шикоятни қабул қилмади
09:26 / 28.01.2026
Нетаняҳу: Ғазо секторида Фаластин давлати бўлмайди
12:50 / 27.01.2026