17:14 / 24.07.2017
4762

Оффшор компаниялар суғурта компанияларида улушга эга бўла олмайди

Ўзбекистон 2018 йилдан бошлаб оффшор ҳудудлардаги юридик ва жисмоний шахсларга суғурта компанияларининг низом жамғармаларида иштирок этишини тақиқлайди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ўрта ва узоқ истиқболли даврида молия бозорини ривожлантириш Концепцияси лойиҳасида шу ҳақда сўз боради. Ҳужжат норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталига жойланган. 

Унга кўра, 2018 йил 1 январидан Ўзбекистонда шундай тартиб ўрнатиш кўзда тутилганки, унга мувофиқ, оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтган юридик норезидент шахслар, оффшор ҳудудларда истиқомат қилувчи хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган суғурта компаниялари низом жамғармасида иштирок эта олмайди.

Top