Трамп Россияга қарши кучайтирилган санкцияларни имзолашни режалаштирмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп РФ, Эрон ва КХДРга қарши санкцияларни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини имзолашни режалаштирмоқда, дея маълум қилди Оқ уй вакиллари.
"Президент Дональд Трамп қонун лойиҳасининг дастлабки намуналарини ўқиб чиқиб, унинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилган эди. Эндиликда, у якуний намуна билан танишиб, унинг эътирозлари эътиборга олинганини кўргач, ҳужжатни маъқуллади ва уни имзолаш ниятда", — дейилади Оқ уй матбуот хизмати ахборотномасида.
АҚШ Сенати Россия, Эрон ва КХДРга қарши санкцияларни кучайтирувчи қонун лойиҳасини қабул қилган эди. Бундан аввал, Вакиллар палатаси аксар кўпчилик овоз билан уни тасдиқлаганди.
Асосан, Россия иқтисодиётига қарши йўналтирилган қонун лойиҳаси соҳавий санкцияларни кўзда тутади. Хусусан, у Америка санкциялари рўйхатига киритилган Россия банкларини молиялаштиришнинг энг юқори муддатини имкон қадар қисқартириб, 14 кунга туширади. Нефтгаз соҳасини молиялашни 60 кунгача қисқартиради.
Кремль маъмурияти ҳужжатни салбий баҳолаган бўлса, ЕИ "Вашингтоннинг бир томонлама ҳаракатлари", дея эътироф этди.
Мавзуга оид
13:10 / 22.10.2024
Politico: ЕИда РФга қарши санкциялар бўйича муҳокама қайта бошланади
13:35 / 12.10.2024
Лондон 37 компанияни РФ нефтига санкцияларни четлаб ўтишда гумон қилмоқда
20:50 / 11.10.2024
Қозоғистон фонд биржаси Москва биржаси билан барча алоқаларни узди
21:59 / 08.10.2024