Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда халқаро "Дашт бургути - 2017" ҳарбий ўқув машғулотлари тугади
Қозоғистонда халқаро тинчликпарвар "Дашт бургути - 2017" ҳарбий-ўқув машғулотлари тугади. У республиканинг Олмаота вилояти Илий ўқув полигонида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Машғулотларда кузатувчи сифатида қатнашган НАТО экспертлари Қозоғистоннинг "Казбат" тинчликпарвар батальони фаолиятини юқори баҳолаган.
Машғулотларда НАТО ва АҚШ, Буюк Британия, Туркия, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбий мутахассислари кузатувчи сифатида иштирок этишган. Унинг асосий босқичи 22 апрелдан 4 августгача Илий полигонида бўлиб ўтди.
"Дашт бургути" машғулотлари 2003 йилдан бери ўтказиб келинади. Ундан мақсад фавқулодда вазиятларда тинчликни сақлаш, БМТ ва НАТО амалиётларида иштирок этишга тайёргарлик кўриш, альянс кучлари билан мувофиқлашувга эришишдир.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026