Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон чакана савдо айланмаси 49,75 трлн сўмни ташкил этди
2017 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон чакана савдо айланмаси ҳажми 49,75 трлн сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,1 фоизга кўп демакдир.
Йирик корхоналарнинг чакана савдоси 5,25 трлн сўмни, чакана савдо тузилмасида 10,6 фоиздан иборат бўлган, деб ёзмоқда Uzdaily.uz.
Кичик бизнес ва микрофирмалар савдо айланмаси 9,6 фоизга ўсиб, 11,413 трлн сўмга етган. Уларнинг умумий чакана савдодаги улуши 22,9 фоизни ташкил этди.
Умумий савдо айланмасида якка тартибдаги тадбиркорларнинг маҳсулотлар сотиши 33,082 трлн сўм бўлиб,2016 йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга ўсган. Ушбу соҳанинг умумий савдо айланмасининг 66,5 фоизидан иборат бўлгани таъкидланмоқда.
Давлат мулки ҳисобланган корхоналар чакана савдо ҳажми 83,1 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 42,9 фоизга ошган.
Давлатга қарашли бўлмаган корхоналарнинг чакана савдодаги ҳажми 49,66 трлн сўмдан ошиб, ўтган йилнинг шу даврига қараганда 11 фоизлик ўсишни қайд этган. Унинг умумий чакана савдо айланмасидаги улуши 99,8 фоиздир.
Чакана савдонинг энг катта улуши Тошкент шаҳри (21,4 фоз), Тошкент вилояти (10,4), Фарғона вилоятига (8,9) тўғри келган. Энг паст кўрсаткичлар Сирдарё вилояти (1,8) Жиззах вилояти (3,4) ва Қорақалпоғистон Республикасига (3,4) тўғри келган.
Мавзуга оид
19:17 / 07.12.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 61 млрд доллардан ошди
20:41 / 06.12.2025
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида авиақатновлар кўпайтирилади
19:52 / 06.12.2025
Ўзбекистонликларни Кореяга ишга жўнатишга тайёрлайдиган махсус ўқув устахоналари очилади
23:05 / 28.11.2025