Жамият | 12:22 / 08.08.2017
10356
1 дақиқада ўқилади

Элвис Преслининг уйи ижарага берилмоқда

Машҳур қўшиқчи Элвис Преслининг Беверли-Хиллзда жойлашган уйи ижарага берилмоқда. Бу ҳақда TMZ хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу уйда бир кечани ўтказиш учун 4 минг долларни тўлаш талаб этилади. Бироқ, кишиларга уйни беш кундан кам бўлган муддатга ижарага олиш тақиқланган.

Аниқлик киритилишича, уйда тўртта ётоқхона, олтита ваннахона, шунингдек, ҳовуз ва спа бор.

Аввалроқ Элвис Преслининг шахсий самолёти аукционда сотилиши хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Пресли 1977 йилда 42 ёшида вафот этган ва ҳанузгача дунёдаги энг машҳур қўшиқчилардан бири саналади.

Мавзуга оид