17:19 / 08.08.2017
7903

Хитойда яна бир кўчки юз берди, қурбонлар кўп

Фото: Reuters

Хитойнинг Сичуань вилоятидаги қишлоқлардан бирида кўчки юз бериши оқибатида 23 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Таъкидланишича, яна икки киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, беш инсон жабрланган.

Хабарда айтилишича, 71 та уй вайрон бўлган, шунингдек, йўлнинг беш километрлик қисми зарар кўрган. Ҳукумат кўчки оқибатларини бартараф этиш учун тахминан 23,9 млн долларни сарфлаши керак бўлади.

Июнь ойи охирида Хитойнинг Сичуань вилояти Деси шаҳри яқинидаги Синьмо қишлоғида рўй берган кўчки оқибатида камида беш киши ҳалок бўлиб, 120 инсон бедарак йўқолгани хабар берилганди.

Top