Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шинжон-Уйғурдаги кучли зилзила туфайли жабрланганлар сони ошиб бормоқда
Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур мухтор туманида юз берган кучли зилзила туфайли жабрланганлар сони 32 кишига етди, деб хабар бермоқда РИА «Новости» Хитой Марказий телевидениесига асосан.
Таъкидланишича, ер силкиниши туфайли 142 та уй вайрон бўлди, яна етти мингдан ортиқ турар-жойлар зарар кўрган.
Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги Боро-Тала-Мўғул мухтор округининг Цзинхэ аҳоли пунктида 6,6 магнитудали зилзила Тошкент вақти соат 4:30лар атрофида юз берган.
8 август, сешанба куни эса Сичуань вилоятининг Нгава-Тибет-Цянь мухтор округидаги Цзючжайгоу аҳоли пунктида Тошкент вақти билан соат 18:19да 6,5 магнитудали яна бир кучли зилзила юз берди.
Аввалроқ Сичуандаги кучли зилзиладан сўнг 30 мингдан ортиқ сайёҳ эвакуация қилингани ҳақида маълумот берилганди.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026