Ўзбекистон | 15:30 / 10.08.2017
38202
2 дақиқада ўқилади

Халқ таълими вазирлигида янги тузилма пайдо бўлди

Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПҚ-3180-сон қарори Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган. Ҳужжат давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинди, деб ёзмоқда Norma.uz.
 
Вазирликнинг асосий вазифалари ва келгуси ишларининг йўналишлари белгиланди. Улар орасида умумтаълим мактаблари 10-11-синф ўқувчиларининг касб-ҳунарга ўқитилишини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш, шунингдек, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграциялашув йўли билан 11 йиллик таълимни жорий этиш бўйича ташкилий-услубий тадбирлар тизимини амалга ошириш кабиларни таъкидлаб ўтиш мумкин.
 
Ҳужжат билан Халқ таълими вазирлигининг ташкилий тузилмаси ва унинг марказий аппарати тузилмаси (бошқарув ходимлари – 64 нафар), шунингдек, идоранинг ҳудудий бўлинмалари, Республика таълим маркази ҳамда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис республика маркази  тузилмалари тасдиқланди.
 
Бунда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларига айлантирилди. Уларнинг намунавий тузилмалари ҳам қарорда ўз аксини топди.

Мавзуга оид