Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошмоқда
Хитойнинг Сичуань вилоятида юз берган зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 20 кишига етди. Бу ҳақда РИА «Новости» Нгава-Тибет-Цян мухтор округи маълумотига асосан хабар қилмоқда.
«Маҳаллий вақт билан соат 12:00 ҳолатига кўра (Тошкент вақти билан соат 9:00) Цзючжайгоу уездида пайшанба куни юз берган 7 магнитудали ер силкиниши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етди, яна 431 инсон жабрланди», - дейилади хабарда.
Аввалроқ 19 киши ҳалок бўлгани ва 343 киши жароҳат олгани маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Сичуань вилоятида кучли зилзила 8 август куни кечқурун юз берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026