Жаҳон | 09:20 / 11.08.2017
3766
1 дақиқада ўқилади

Мадуро АҚШ билан муносабатларни тиклашга тайёрлигини маълум қилди

Венесуэла президенти Николас Мадуро Қўшма Штатлар билан муносабатларни тиклашга тайёр экани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Venezolana de Television телеканали хабар тарқатган.

Шунингдек, Мадуро мамлакат ташқи ишлар вазири Хорхе Арреасани БМТ йиғилиши вақтида Америка раҳбари Дональд Трамп ва Венесуэла президенти ўртасида учрашувни ташкиллаштиришга чақирди.

Аввалроқ Венесуэлада бир гуруҳ ҳарбийлар мамлакат президенти  Николас Мадурога қарши исён кўтаришганини эълон қилишгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид