Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:59 / 14.08.2017
6129
1 дақиқада ўқилади
Туркия шарқидаги ЙТҲда етти киши ҳалок бўлди
Фото: AFP 2017 / Ozan Kose
Туркия шарқидаги ЙТҲ натижасида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Hurriet газетаси хабар берди.
Воқеа Агри провинциясида рўй берган - юк машинаси қайрилаётиб, кўтарма кранни микроавтобуснинг устига тушириб юборган.
Манбага кўра, ҳалок бўлганлардан ташқари яна 11 киши жабрланган, улардан 4 нафари оғир аҳволда.
Бундан аввал Анқара-Кония трассасида автобус иштирокида ЙТҲ рўй берганди. Бу авария натижасида 4 киши ҳалок бўлган, 20 нафарга яқини жароҳат олган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш