Ўзбекистон | 12:06 / 15.08.2017
9113
1 дақиқада ўқилади

Арипов эртага Қирғизистонга боради

2017 йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Қирғизистон Республикасида бўлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон делегацияси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳамда Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлисларида иштирок этади.

Қирғизистон томонидан Ҳукуматлараро комиссияларнинг ҳамраиси Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сўронбай Женбеков бўлади.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон бош вазири Қирғизистонга бориши ҳақида хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид