Жаҳон | 22:46 / 15.08.2017
4634
1 дақиқада ўқилади

Стокҳольмдаги отишмада бир киши ҳалок бўлди

Фото: URBAN ANDERSSON

Стокҳольм жанубида номаълум шахс томонидан ўқ узилди. Натижада икки киши жароҳат олди, кейинроқ улардан бирининг жони узилди. Aftonbladet маҳаллий полицияга асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Гувоҳларнинг таъкидлашича, ўқ автомат қуролдан очилган. Отишма ҳақидаги хабар полицияга келиб тушганидан кейин воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот ва тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келишган. Воқеа жойида икки киши яраланган бўлган. Ўқ очган жиноятчи Toyota машинасида қочиб қолган. 

Нашрга кўра, икки жабрланувчи ҳам тахминан жиноий тузилмаларга алоқадор бўлган. Полицияда маълум қилинишича, тергов доирасида бир неча киши сўроқ қилинган, бироқ ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмаган.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид