Жаҳон | 09:43 / 23.08.2017
8790
1 дақиқада ўқилади

Тиллерсон Россияни толибларга қурол етказиб беришда айблади

Фото: Reuters

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Россияни “Толибон” радикал ҳаракатига қурол-яроғ етказиб беришда айблади. Видеоёзув Давлат департаментининг сайтида эълон қилинди.

“Россия “Толибон”га қурол-яроғ етказиб бермоқда, бу эса БМТ Хавфсизлик Кенгаши нормаларининг бузилиши саналади. Биз бунга қаршимиз ва Россия томонини ушбу масалага эътибор қаратишга чақирамиз”, - деди у.

Аввалроқ Тиллерсон АҚШ Кобул ва толиблар ўртасида дастлабки шартларсиз музокаралар ўтказилиши тарафдори экани ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид