01:03 / 23.08.2017
28093

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди

Украинанинг «ПриватБанк»и 2016 йилнинг декабрида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (МАК)дан 500 минг доллар қарз олган. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев Image.ua нашрига берган интервьюсида маълум қилди. 

Элчининг сўзларига кўра, 2014 йилдан бошлаб, шу кунга қадар беқарор иқтисодий вазият натижасида Украинанинг кўплаб майда банклари банкротга учраб, ёпилмоқда. "Банкротлик натижасида бизнинг авиакомпаниямиз Украина банкида 500 минг долларини йўқотди", - дея таъкидлади Абдуалиев. 

Икки мамлакат пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри  авиақатновларни йўлга қўйиш ҳақида гап борар экан, элчи сўнгги икки йилда элчихона томонидан фаол ишлар олиб борилаётгани, Тошкентда икки марта икки томонлама учрашувлар ташкил қилингани, томонлар алоқаларни қўллаб-қувватлаб, парвозларни тиклаш борасидаги турли вариантлар кўриб чиқилаётганини таъкидлади. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Киев ўртасидаги авиақатновлар 2015 йилнинг май ойидан тўхтатилган. Ўша йили МАК ўзининг Киевдаги ваколатхонасини ёпган. 

Top