Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Киевда ҳукумат биноси ёнида портлаш рўй берди
Фото: hromadske.ua
Украина пойтахти Киев шаҳри пойтахтида портлаш содир бўлди, деб хабар қилмоқда «Громадьске» телеканали.
Телеканал мухбирининг сўзларига кўра, портлаш ҳукумат биноси ва «Динамо» стадиони оралиғида рўй берган.
Воқеа жойига Украина хавфсизлик хизмати, портловчи мосламалар мутахассислари, «тез ёрдам» етиб келган.
Бундан ташқари, Украина миллий полицияси раиси Сергей Князев ҳам ташриф буюрган. Портлаш ҳолати аниқланмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари йўлнинг бир қисмини ёпиб қўйган. Портлаш оқибатида 2 кишининг жабрлангани ҳақида хабар қилинмоқда. Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилаяпти.
24 август куни Украина Мустақиллик кунини нишонламоқда. Шу билан бирга, Америка мудофаа вазири Жеймс Меттис ҳам ташриф билан бўлиб турибди.

Мавзуга оид
08:28 / 13.05.2026
Оренбургдаги газ саноати объектлари дрон ҳужумига учради
14:09 / 12.05.2026
Россия уч кунлик сулҳдан кейин Украинага ҳужумларни яна бошлади
09:18 / 12.05.2026
Украинада Андрей Ермак пул ювишда гумонланмоқда
09:09 / 12.05.2026