Жаҳон | 12:55 / 25.08.2017
16758
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Краснодар ўлкасида юз берган ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди

Фото: Россия ФВВ

Россиянинг Краснодар ўлкасида йўловчи автобуси билан боғлиқ йўл-транспорт ҳалокати рўй берди. Автобуснинг сувга чўкиб кетиши оқибатида 14 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда РИА Новости минтақа фавқулодда хизматларидаги манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.  

"Автобуснинг Волна қўрғони ҳудудидаги сувга тушиб кетиши оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 14 киши қурбон бўлди", — деган агентлик суҳбатдоши. 

Йигирма киши қутқарилган, яна 3 кишининг тақдири номаълум. Манбанинг айтишича, автобус 4 метр баландликдан қулаб тушган. ЙТҲга йўл қоидасини бузиш сабаб бўлгани айтилмоқда. 

Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Россия ФВВ ушбу ҳодисани тасдиқлади. Қрим қутқарувчилари ғаввослар ва махсус техникадан иборат гуруҳни шакллантираётгани айтилмоқда. 

Фото: ren.tv

Мавзуга оид