Ўзбекистон | 21:31 / 27.08.2017
59405
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Имом Ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Имом Ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақида Президент матбуот хизматида хабар берилди. 

Давлат раҳбари мажмуа қошида очилиши мўлжалланаётган Халқаро илмий марказ қурилиши билан танишди. Ушбу марказ Имом Бухорий ва бошқа мутафаккир алломаларимизнинг мамлакатимиз ва хорижий давлатлардаги бебаҳо илмий-маънавий меросини тўплаш, ўрганиш уларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш билан шуғулланади. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Ш.М.Мирзиёев бу ерда ислом дини тарихи, таълимоти ёшларга энг мукаммал ўқув режа ва дастурлар асосида ўқитилиши зарурлиги, бу марказ эса аждодларимизга муносиб равишда жаҳонда ўз ўрнига эга бўлиши кераклигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентга мажмуа атрофида жойлашган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини реконструкция қилиш, йўл бўйида янги турар-жойлар бунёд этиш, зиёратчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш, ободонлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар лойиҳаларини такомиллаштириш, ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича қурувчи ва мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти