Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафтада Қирғизистонга бориши кутилмоқда

Фото: ЎзА
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сентябрь ойи бошида Қирғизистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистондаги маҳаллий нашрлар мамлакат президенти Алмазбек Атамбаевга асосланиб хабар беришмоқда.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Ўш вилоятида халқ вакиллари билан учрашувда кейинги ҳафтада Ўзбекистон президенти ташрифи кутилаётгани ҳақида маълум қилган.
«Яқинда мамлакатимизга Ўзбекистон бош вазири келганди. Бу Ўзбекистон бош вазири 26 йил ичида илк бор мамлакатимизга келиши бўлганди», - дея эслаб ўтган Атамбоев.
Қирғизистон президенти чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишлар давом эттирилаётганини қўшимча қилган
«Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадаги участкаларнинг 84 фоизида бу борадаги ишлар якунланиб, масалалар ҳал этилди», - деган у.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Бишкекда бўлиб ўтган икки давлат бош вазирлари учрашувида Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев сентябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштиргани ҳақида маълум қилганди.
Кейинроқ Шавкат Мирзиёев ҳам Қирғизистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берилди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Мавзуга оид

08:30 / 22.07.2025
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи

21:03 / 18.07.2025
Қирғизистонда Тожикистон ва Ўзбекистон билан туташ чегаралар тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

19:04 / 18.07.2025
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» йўналиши бўйича биринчи юк поезди йўлга чиқди

09:22 / 18.07.2025