09:30 / 30.08.2017
9040

Қибрайда уч кишини қасддан ўлдирмоқчи бўлган шахс ушланди

Қибрай туманида яшовчи фуқаро З.М. оилавий келишмовчилик оқибатида уч нафар шахсни қасддан ўлдирмоқчи бўлган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар берди.

Хусусан, З.М. туманнинг “Маданият” маҳалласи ҳудудида шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи Х.И. билан низолашиб, келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида Х.И. ва унинг икки нафар 12 ҳамда 9 ёшдаги вояга етмаган фарзандларини қасддан ўлдириш мақсадида, уларнинг бош қисмига темир болға билан уриб, уларга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказган.

Воқеа жойидаги учинчи шахслар аралашуви билан З.М. ўз жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмаган.

Ҳозирги вақтда жабрланувчилар тиббий муассасага жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, З.М.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Top