16:46 / 01.09.2017
8947

Саакашвили: Порошенко менга халақит бермоқчи

Фото: segodnya.ua

Грузия собиқ президенти ва Украинанинг Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвилининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилишича, Украина раҳбари Пётр Порошенко Львов вилоятига сафари давомида маҳаллий маъмурият билан унга мамлакатга қайтишига қандай қилиб халақит бериш масаласини муҳокама қилган.

«Президент Львов вилоятига борди, ҳамда мен аниқ биламанки, у вилоят маъмурияти раиси [Олег] Синютка билан менинг келишимга сафарбарлигимизга қарши курашиш бўйича деталларни муҳокама қилди», - дея ёзди у.

Аввалроқ Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилганди.

 

Top