Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев: Айримлар «парчалаб, ҳукмронлик қил» қоидасидан келиб чиқишади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бош вазир бўлган 14 йил мобайнида Қирғизистон бош вазирлари билан атиги 4 марта гаплашган. У бу ҳақда ҚР бош вазири Сапар Исоқов билан учрашувида маълум қилди, деб хабар қилмоқда 24.kg агентлиги.
Учрашув аввалида Қирғизистон бош вазири давлат раҳбари аллақачон президентлар томонидан эришилган келишувларни амалга ошириш вазифасини бергани ҳақида маълум қилди. Сапар Исоқов ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан янада тез ва самарали ишлашга ваъда берди.
Шавкат Мирзиёевнинг қайд этишича, у Сапар Исоқов лавозими қанчалик қийин эканини тушунади. Чунки, унинг ўзи 14 йил мобайнида Ўзбекистон ҳукуматини бошқарган.
«Бу оғир юк. Бу ҳал қилувчи лавозим. Президентлар сиёсий қарорлар қабул қилишади, бош вазирлар эса уни бажаришади. Бундан тақдирлар ҳал бўлади. Биз ҳозир муносабатларимизни яхшилаяпмиз. Балки, кўпчилик буни хоҳламагандир. Балки, кимнидир бу жараённинг чўзилиши қаноатлантирмоқда. Улар «парчалаб, ҳукмронлик қил» қоидасидан келиб чиқишади. Аммо биз бошқа нарсани хоҳлаймиз. Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегараси ўзига хос. Одамлар нотўғри қарорлардан чарчади. Улар дўст бўлишни, бир-бириникига тўйларга боришни хоҳлаяпти», — деб қайд этган Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:12 / 09.06.2026