Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой КХДРга нефть маҳсулотлари экспортини 75 фоизга камайтирди
Жорий йилнинг май ойидан июлига қадар Хитойдан Шимолий Кореяга экспорт қилинувчи нефть маҳсулотлари ҳажми 75 фоизга қисқарди. Kyodo агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, Хитойнинг КХДРга нефть маҳсулотлари экспорти май ойидан июлга қадар 75 фоизга қисқарган. Бензин таъминоти ҳам шулар жумласидандир.
Бироқ шунга қарамай, Хитойдан Шимолий Кореяга хом нефть етказиб бериш аввалги даражада сақланиб қолган.
Бундан ташқари, КХДР фуқароларининг Хитой банкларидаги ҳисоблари қисман музлатилгани ҳақида хабар қилинган. Баъзи банкларда Шимолий Корея фуқароларининг янги ҳисоб рақами очиши, шунингдек пул ўтказмаларини амалга ошириши тақиқланган. Бу Хитойнинг Шимолий Кореядаги водород бомбаси синовларига жавоб санкциясининг бир шакли бўлиши мумкинлиги ҳам тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
10:41 / 16.01.2026
Ўзбекистон олмаси экспортида асосий улуш икки давлат ҳиссасига тўғри келди
13:52 / 15.01.2026
Хитойнинг Россия билан савдо ҳажми 5 йилда илк бор қисқарди
12:34 / 15.01.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
12:13 / 14.01.2026