Тошкентда “Asian Fight-2017” халқаро турнири бўлиб ўтди
9 сентябрь куни Тошкентнинг “Бунёдкор” стадионида микст-силат бўйича “Asian Fight-2017” Халқаро турнири бўлиб ўтди. Ўзбекистон пенчак-силат федерацияси ва бошқа ҳомий ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан илк бора ташкил этилган мусобақада мазкур йўналиш бўйича хорижий мамлакатларда муваффақиятли қатнашиб келаётган ўзбекистонлик 8 нафар спортчи рақибларига қарши рингга тушишди.
57 кг: Исроил Расулов (Ўзбекистон) – Муҳаммад Ҳаири (Сингапур)
66 кг: Аюбхон Камолов (Ўзбекистон) – Викаш Даҳия (Ҳиндистон)
70 кг: Муҳаммадали Тоштурғунов (Ўзбекистон) – Бектур Мангиев (Қирғизистон)
77 кг: Улуғбек Умаров (Ўзбекистон) – Абдул Сами Файзий (Афғонистон)
Аҳлиддин Мирзадавлатов (Ўзбекистон) – Холмурод Ҳизиров (Қозоғистон)
86 кг: Маҳмуд Мурадов (Ўзбекистон) – Зия Мирзаев (Озарбайжон)
91 кг: Ҳасанхон Баратов (Ўзбекистон) – Михаил Холдоркин (Россия)
+115 кг: Жасур Мирзамуҳаммедов (Ўзбекистон) – Вартан Апариан (Кипр)
Шу ўринда қайд этиш керакки, дастлабки рўйхат бўйича 9 нафар спортчи рингга кўтарилиши керак эди. Аммо, Тайландда муайтай бўйича муваффақиятли иштирок этибкелаётган самарқандлик Анвар Боймирзаевнинг турнирга вақтида кела олмагани (муайтай бўйича 2 карра жаҳон чемпиони учадиган самолёт парвози қолдирилгани) сабабли иштирокчилар сонида ҳам ўзгаришга сабаб бўлди. Унга рақиб сифатида танланган афғонистонлик Ғулом Дастагирга техник ғалаба ёзилди.
Ушбу мусобақанинг фахрий меҳмонлари сифатида таклиф этилган Жан Клод Ван Дамм ҳамда Жеф Монсон, Фёдор Емельяненконинг кела олмагани, уларнинг ўрнига келиши айтилган Ҳолливуднинг яна бир юлдузи Стивен Сигалнинг ҳам келмагани мусобақага бўлган қизиқишни бироз сўндирди.
Аммо, жаҳон чемпиони Маҳмуд Муродов муҳими хориждан кимларнингдир келиши эмас, балки шу каби халқаро турнирнинг Ўзбекистонда биринчи марта ташкил этилаётганида эканлигини, бу мусобақада қатнашиб, юрт байроғини кўтариш терма жамоа аъзоларининг орзуси эканини таъкидлади. У, шунингдек, мусобақалардан аввалги матбуот анжуманида, турнирда бериладиган гонорарни Бухородаги меҳрибонлик уйига ҳадя қилишини ҳамда Ўзбекистонда 7 ёшдан 70 ёшгача бора оладиган бепул спорт мактаби очишиини айтганди.
Алоҳида уқдириш лозим, рингга кўтарилган барча ўзбекистонликлар ўзлари қатанашаётган йўналишлар бўйича хорижда анча машҳур бўлиб, ушбу турнир уларни ўзбекистонликларга ўзига хос таништириш бўлди, дейиш мумкин. Гарчи, мусобақа ташкилотчилигида кўплаб камчиликлар кўзга ташланган бўлса-да, стадионга ташриф буюрган спорт мухлислари чиройли жангларга гувоҳ бўлишди ва ўзбек жангчиларини қўллаб-қувватлашди.
Жанглар регламентга мувофиқ, ҳар бири 5 дақиқадан бўлган 3 раунддан ташкил этилди. Ринг 6 бурчак шаклда қурилди. Мусобақа натижасида рингга кўтарилган 8 нафар ўзбекистонликлардан 7 нафари ғалаба қозонди. Биргина Улуғбек Умаров афғонистонлик рақиби Абдул Сами Файзийдан нокаутга учраб, мағлуб бўлди.
Мавзуга оид
16:37
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024